12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Юнусобод спорт мажмуаси"да ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Уч кун давомида самбо мухлислари кескин ва шиддатли беллашувлар гувоҳига айланишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.
Таъкидланишича, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишган.
Терма жамоа аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишган. Жамоамиз сафида қуйидаги спортчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-58 кг:
Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
-88 кг:
Ихтиёр Эшмуродов
-98 кг:
Нодиржон Мирхаликов
Кумуш:
-79 кг:
Улуғбек Раҳмонов
-64 кг:
Ойбек Солиев (жанговар самбо)
-50 кг:
Сабина Давлатова
-79 кг:
Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)
-88 кг:
Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)
Бронза:
-59 кг:
Ибодатхон Агожонова
+98 кг:
Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)
-71 кг:
Истам Қудратов Ушбу натижа орқали самбочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди.
Биринчи ўринни Россия вакиллари эгаллашган бўлса (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), кучли учликка Беларус вакиллари (3 та олтин, 5 та кумуш) якун ясашган.






