1

Ёзёвонда ўз уйида “оғу” сақлаган шахс қўлга тушди

ЖИНОЯТ 15.11.2021, 09:51
Ёзёвонда ўз уйида “оғу” сақлаган шахс қўлга тушди

Жорий йилнинг 7 ноябр куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сувлиариқ МФЙ ҳудудида яшовчи X.R.ni яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасидаги шкафда гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1