АсосийJamiyat

“Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ўрганиш бўйича” сўровномага умуман алоқаси йўқ". Андижонда тиббиёт институти талабасининг ҳалокати бўйича расмий маълумот берилди

'“Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ўрганиш бўйича” сўровномага умуман алоқаси йўқ". Андижонда тиббиёт институти талабасининг ҳалокати бўйича расмий маълумот берилди'ning rasmi

Сал аввал “Андижон тиббиёт институти магистри шифокорлар байрами куни автоҳалокатда вафот этди” сарлавҳаси остида хабар берилган эди. 

Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати расмий маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, юқоридаги ҳолатларни ўрганиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан алоҳида ишчи гуруҳ тузилди.  

Дастлабки ўрганишлар натижасида талаба Ш.А. Қўқон шаҳридан тўй маросимидан қайтаётганлиги ва ҳайдовчини рулда ухлаб қолиш натижасида Бўстон туманидан ўтувчи катта магистраль йўл ёқасидаги дарахтга бориб урилган. Натижада фуқаро Ш.А. вафот этган. Вафот этган фуқаронинг ота-онаси ҳам фуқаро Ш.А. ҳақиқатдан ҳам Қўқон шаҳрига тўйга бори келаётганда юқоридаги ҳолат юз берганини тасдиқлаган.

Содир бўлган авария ҳолати “Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ўрганиш бўйича” сўровномага умуман алоқаси бўлмаганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари якунлари юзасидан тўлиқ ахборот берилади, дейилган Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида. 

    Бошқа янгиликлар