Франция байроғи ранги ўзгарди. Бу ҳақда "Замон" “Интерфакс” хабарига таяниб ёзмоқда.
Эндиликда байроқдаги оч кўк ранг тўқ кўкка ўзгарди. Бу ўзгариш бир йилдан ортиқ муддатда ҳеч кимнинг эътиборини тортмаган, сабаби бу ҳақда расман хабар берилмаганди.
Маълумотларга кўра, байроқда кўк рангнинг тўқлашиши Франциянинг 1793 йилдаги байроғини эслатади. Шунингдек, ранг ўзгариши эстетик нуқтайи назардан ҳам амалга оширилган. Хусусан, Франция ва Европа Иттифоқи байроқлари кўпинча ёнма-ён турганда бир хил рангда товланаётган эди.
Эммануэль Макрон байроқдаги ушбу ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни 2020 йил 13 июль куни имзолаган. Бу ташаббус Елисей саройи операцион директори Арно Жоленс томонидан илгари сурилган.