АсосийJamiyat

Самарқанд аеропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилади

'Самарқанд аеропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилади'ning rasmi

"Самарқанд" халқаро аеропортида янги аеродром комплекси ва янги аеронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда.

 Шу муносабат билан аеропортнинг ёпилиши жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилади. Бу ҳақда "UZBEKISTAN AIRPORTS" маълум қилди.

Барча авиарейслар республиканинг бошқа халқаро аеропортларига – "Навоий", "Бухоро", "Қарши" аеропортларига йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида янги аеродром комплекси қурилиши давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар