АсосийJamiyat

Кам таъминланганларга кўрсатиладиган бепул адвокатлик хизмати учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиладиган бўлди

'Кам таъминланганларга кўрсатиладиган бепул адвокатлик хизмати учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиладиган бўлди'ning rasmi

 2022 йил учун Давлат бюджети харажатлари учун мақсадли жамғармаларга трансфертларни инобатга олиб, 215,4 трлн. сўм миқдордаги маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди. 

Таъкидланишича, 2022 йилда қуйидаги бюджет харажатларини маҳаллий бюджетлардан молиялаштиришга ўтказиш таклиф этилмоқда: 

  • Умумтаълим муассасаларини, мактабгача таълим ташкилотларини, соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид тадбирлар доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларига доир харажатларни; 
  •  кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш харажатлари ва иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатларини; 
  • аҳолининг кам таъминланган ва муҳтож қатламларига кўрсатиладиган бепул адвокатлик хизматлари харажатлари. 

Шунингдек, Қонун лойиҳасида барча туман (шаҳар)ларда тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш белгиланган.

    Бошқа янгиликлар