1

Фарғонада тижорат банкидан МЧЖ учун ажратилган 1,2 млрд кредит маблағини ўмармоқчи бўлганлар ушланди

ЖИНОЯТ 16.11.2021, 09:46
Фарғонада тижорат банкидан МЧЖ учун ажратилган 1,2 млрд кредит маблағини ўмармоқчи бўлганлар ушланди

 Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини химоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда Фарғонада тижорат банкидан МЧЖ учун ажратилган 1,2 млрд кредит маблағини ўмармоқчи бўлганлар ушланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд этилишча, фуқаро М.З. ва бошқалар “U.T.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, МЧЖга тижорат банкидан ажратилган кредит маблағининг 1,2 млрд сўмини “I.P.” МЧЖга темир маҳсулоти етказиб бериш учун ўтказишга эришиб, кейинчалик  ўрнига 120 000 АҚШ доллари беришини айтади. Шундан 50 000 АҚШ долларини бериб, қолган 70 000 АҚШ долларини бермасдан юради.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1