Ижтимоий тармоқларда "ЙХХБ жарима маълумотлар базаси киберҳужумга учрадими?" сарлавҳаси остида аудиоёзувлар тарқалмоқда.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, маълумотлар базасига хеч қандай ҳужум бўлмаган ва барча маълумотлар мавжуд.
"Маъмурий амалиёт бўлими ва марказий компьютерлаштирилган бошқарув ва алоқа хизматининг базалари интеграция қилинаётганлиги сабабли айрим носозликлар юзага келмоқда. Фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраймиз.
Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларга ойдинлик киритмасдан ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз", - дейилади расмий хабарда.