1

Яна бир прокурор 8 минг АҚШ доллари олаётганида ушланди

ЖИНОЯТ 16.11.2021, 12:57
Яна бир прокурор 8 минг АҚШ доллари олаётганида ушланди

15 ноябрь куни  тахминан соат 16.30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурори ўринбосари 8.000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.  

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушлангани хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1