Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ҳалқаро таълим форуми ташкил этилмоқда.
Унда дунёнинг Европа, Америка, Осиё қитъаларидан таълим соҳасининг 100 дан ортиқ етук мутахассислари, халқаро олий таълим муассасалари рейтингини баҳоловчи Times Higher Education ҳамда Америка Қўшма штатларидан Массачуcетс технология институти Германиядан Мюнхен Техника Университети, Германиядан TUM International ташкилоти Буюк Британиянинг Кембридж ҳамда Ноттингем университетлари иштирок этиши кутилмоқда.
Форумдан кўзланган мақсад мазкур форумдан кўзланган мақсад хорижий давлатлар вакилларини Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари билан таништириш, замонавий таълим тизимини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Форум Халқаро Анжуманлар саройида 24-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.