1

Ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалига йўл олди

ЖАМИЯТ 16.11.2021, 22:01
Теглар: Ўзбекистон, карате
Ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалига йўл олди

БААнинг Дубай шаҳрида карате бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишмоқда. Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини Ўткам Бекпўлатов бошчилигидаги 15 нафар каратечимиз ҳимоя қилишяпти.

Бугун эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифасидаги жангларда карате WКФ бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев финалга йўл олди.

У жаҳон чемпионатининг ярим финалида АҚШ вакили Томас Скоттни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ҳамюртимиз 20-ноябр куни бўладиган финал жангида Миср вакилига қарши олтин медал учун жанг қилади.

Карате WКФ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23-ноябр куни тунда юртимизга қайтиб келишади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1