Бокс бўйича оғир вазнда WBC чемпиони Тайсон Фьюри фаолиятини якунланиши мумкин. Бу ҳақда Isport.ua хабар берди.
“Мен унинг фаолиятини тугатишини истардим. Тайсон узоқ ва муносиб дам олиши лозим. Кейинчалик у нима иш билан шуғулланиши унинг ўзига боғлиқ. Мен унга фаолиятини якунлаш вақти келганини маслаҳат бердим. Чунки у бу вазнда исбот қиладиган ҳеч нарса қолмади. Пул? Унда аллақачон келажагини кафолатлайдиган миллионлари бор”, - дейди боксчининг отаси Жон Фьюри.






