АсосийJamiyat

Коронавирусдан касалланиш ва ўлимлар сони ортди — ССВ

'Коронавирусдан касалланиш ва ўлимлар сони ортди — ССВ'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонда 230 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йил 16 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190332 (+228) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 20 нафари Фарғона вилоятида,
  • 16 нафари Хоразм вилоятида,
  • 67 нафари Тошкент вилоятида,
  • 74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1364 нафарни ташкил қилмоқда.

ССВ мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан  ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда .

    Бошқа янгиликлар