Бугун ижтимоий тармоқларда “Айтишларича, Зарафшондаги Лолазор деган жойда тилла қумини кавлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолган. Лекин бу ҳақда ҳамма жойда сукунат. Расмий муносабат кутиб қоламиз” мазмунидаги хабар тарқалди.
Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ушбу ҳодиса юзасидан хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда вилоят ФВБ тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.






