1

Наманганда 13 ёшли бола уйидан 65 минг доллар ўғирлади

ЖИНОЯТ 17.11.2021, 12:15
Наманганда 13 ёшли бола уйидан 65 минг доллар ўғирлади

2021 йил 13 ноябр куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1954 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил август ойидан ноябр ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги сандиқда бўлган 65.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Namangan viloyati IIB Axborot xizmati хабар берди. 

Хабарга кўра, Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган набираси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 ноябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1