1

ММА жангчиси Акмал Хожиев АҚШда шифокорни ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 17.11.2021, 12:48
ММА жангчиси Акмал Хожиев АҚШда шифокорни ўлдириб қўйди

Россиянинг ММА жангчиси Акмал Хожиев АҚШда қотилликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда chempionat.com га асосланиб ёзмоқда "Замон" нашри.

Спортчи шифокор Миран Рибатини бўйинидан пичоқ билан сўйиб ташлаган. У бу қилмишини тан олган. Тергов маълумотларига кўра, можарога коронавирусга қарши эмлаш бўйича келишмовчилик сабаб бўлган.

Гувоҳнинг айтишича, Хожиев ва рентгенолог Миран Рибати кўп қаватли уйларнинг бирида жанжаллашган. Спортчи шифокорни бўға бошлаган ва унинг томоғига ҳайвон суяги билан урган. Сўнг пичоқ олиб, сўйиб юборган.

Акмал Хожиев оммавий эмлашларга доимий қарши бўлган. Жангчининг бир нечта ҳамкасблари уни яқинда жиддий руҳий муаммоларга дуч келгани, вақти-вақти билан ўзини назорат қила олмай қолаётгани, ҳати-ҳаракатларида тажовузкорлик аломатлари борлигини айтган.

Ҳаттоки, у аввалроқ ходимлар ва ташриф буюрувчиларга таҳдид қилгани сабаб бир эмас, икки маротаба спорт залидан ҳайдалган. Ҳожиев аралаш яккакурашларда тўртта профессионал жанг ўтказиб, учта ғалабага эришган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1