АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида "Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш масалалари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишни қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади.
Лицензияга эга хусусий бандлик агентликларининг хорижий ҳамкорлари ва иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган бўлиши керак.
Ҳар бир хизмат кўрсатиш шартномасини хусусий бандлик агентликлари “labor-migration” ахборот тизимида реал вақт тартибида рўйхатдан ўтказилиши талаб этилади.
Бундан ташқари, фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаслиги белгилаб қўйилди.






