Европа яна коронавирус пандемиясининг эпицентрига айланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб, BBC хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Европада коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари кўпайган. Рождество байрами муносабати билан кўплаб мамлакатлар коронавируснинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида чекловларни қайта жорий қилмоқчи.
Жумладан, Нидерландия уч ҳафталик карантин қоидаларини жорий этилишини маълум қилди. Касалланиш билан боғлиқ энг кўп ҳолатлар Австрия, Венгрия ва бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда.