АсосийJamiyat

Наманганда ВАЗ-2106 уриб кетган пиёда шифохонада вафот этди

'Наманганда ВАЗ-2106 уриб кетган пиёда шифохонада вафот этди'ning rasmi

Наманган вилоятида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 14 ноябр куни соат 19:00 ларда, Ишонч МФЙ Янгиқўрғон кўчасида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган, Наманган туманида яшаган, 1972 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 ноябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар