АсосийJinoyat

Термизда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

'Термизда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, фуқаролар Т.Х. ва Б.А.лар олдиндан тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 10 сотих ер майдонини фуқаро М.га ўзларига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 3 300 АҚШ доллари ҳисобидан 9 млн сўмни ўз ихтиёри билан қайтарганликлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар