АсосийСИËСАТ

Туркманистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

Бугун,  18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гу...

'Туркманистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади'ning rasmi

Бугун,  18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари А. Мўминов ва «Туркманистон темир йўллари» агентлиги раиси А. Атамурадов,  шунингдек,  икки мамлакатнинг автомобиль,  темир йўл,  авиация тизими ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида видеоконференция алоқа шаклида ўтказилган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди.  

Хусусан,  коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида ёпилган “Хўжайли – Куня-Ургенч”,  “Шовот – Дашогуз” ўтказиш пунктлари иш фаолиятини санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилди. 

    Бошқа янгиликлар