АсосийJamiyat

Машинани бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth” ва "наушник"лардан фойдаланишга рухсат берилмоқда, шунингдек...

'Машинани бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth” ва "наушник"лардан фойдаланишга рухсат берилмоқда, шунингдек...'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Сенат йигирма биринчи ялпи мажлисида “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, сенаторлар томонидан киритилаётган ўзгартиришлар билан транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда.

Шунингдек, транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар