АсосийJamiyat

Энди битирувчиларнинг баҳолари ОТМга киришда инобатга олинади

'Энди битирувчиларнинг баҳолари ОТМга киришда инобатга олинади'ning rasmi

 Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-ноябрдаги 696-сон қарори билан “Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Баҳолар таълим ташкилотларининг электрон платформалари орқали ҳисобланади ва Давлат тест марказининг “АБИТУР” дастурига узатилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали ҳисобланади.

 Баҳолаш тизимидаги максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича конвертация қилинади:

  •  86-100% учун – 5 баҳо;
  •  71-85% – 4 баҳо;
  •  56-70% – 3 баҳо;
  •  56% гача – 2 баҳо.

Мазкур тартиб 2022-2023-ўқув йилидан амалиётга жорий этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар