АсосийJamiyat

Сирдарёда 1200-1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станциясини қурилади

'Сирдарёда 1200-1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станциясини қурилади'ning rasmi

Бу Марказий Осиё ва МДҲ давлатларида очиқ тендер савдолари орқали амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳалардан биридир. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

2020 йил бошида Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё вилоятида қуввати 1200-1600 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини бошлаган эди.

Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Халқаро молия корпорациясининг (Жаҳон банки гуруҳи аъзоси) техник кўмагида икки босқичли очиқ тендер ўтказилди. Ушбу лойиҳа энергетика тизимини мустаҳкамлаш ва республикани барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

Янги ИЭСда қўлланиладиган замонавий ва инновацион технологиялар 60 фоиздан ортиқ самарадорликка эга бўлади, бу эса мавжуд Сирдарё ИЭС кўрсаткичларидан икки баробар юқоридир.

    Бошқа янгиликлар