Россия-Ўзбекистон таълим форумида умумтаълим мактаблари педагог кадрларининг касбий эҳтиёжлари ва малака ошириш тизими масаласида тақдимот ўтказилди.
Москва шаҳрида ўтказилган икки мамлакат ўртасида таълимнинг барча босқичидаги масалалар муҳокамасига бағишланган мазкур форумда Ўзбекистон делегацияси, Халқ таълими вазирлигидан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот инстиути директори Аюбхон Раджиев ҳам нутқ сўзлади.
А.Раджиев ўз нутқида халқ таълими малака ошириш тизимида сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар, тизимдаги келажак режаларига тўхталди.
Хусусан, мактаб ўқув ва методик дастурларини тўлиқ қайтадан кўриб чиқиш, ўқитувчиларни ўз-ўзини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантириш, бошқарувни шаффофлаштириш ва тизимни рақамлаштириш масалаларида батафсил гапириб ўтди.