АсосийJamiyat

Ҳафтада мобайнида АИ-80 бензин 9,5 фоизга арзонлашди

'Ҳафтада мобайнида АИ-80 бензин 9,5 фоизга арзонлашди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15-19 ноябрь кунлари биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензини савдоларида 556 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ўтган ҳафтага (249 та) нисбатан ушбу кўрсаткич 2,2 баробарга ошган.

Бунда, кичик ҳажмдаги лотлар бўйича савдоларда иштирок этаётган харидорлар сони 345 тани ташкил этиб, улар умумий савдо иштирокчиларининг 62 фоизига тўғри келган.

Бунинг натижасида, жорий йил 19 ноябрь кунига келиб АИ-80 маркали бензиннинг 1 тонналик лотлар бўйича ўртача сотилиш нархи ишлаб чиқарувчилар кесимида қуйидагиларни ташкил этди:

  • Бухоро НҚИЗ - 8 135 минг сўм (16 ноябрда 9 831 минг сўм) ёки 17 фоизга арзонлашди;
  • “SANOAT ENERGETIKA GURUHI” МЧЖ ХК – 8 162 минг сўм (16 ноябрда 9 696 минг сўм) ёки 16 фоизга арзонлашди;
  • “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – 8 449 минг сўм (16 ноябрда 1 тн лотда сотилмаган).

Шуни таъкидлаш жоизки, биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали бензиннинг 1 тонналик лотлар бўйича иштирокчилар талаби жорий йилнинг 19 ноябрь куни 1 857 тоннани ташкил этиб (шундан 50 фоизи қопланган), 16 ноябрь кунига нисбатан кунлик талаб 310 тоннага ошган.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 19 ноябрь куни биржа савдоларида сотилган АИ-80 маркали бензиннинг ўртача сотилиш нархи 60 тонналик лотлар бўйича 9 528 минг сўмни (ҳафта бошига нисбатан 6 фоизга пасайган) ташкил этиб, 1 тонналик лотларга нисбатан 1 393 минг сўмга қиммат нархларда сотилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар