1

Ўзбек ўғлони карате WKF бўйича жаҳон чемпиони!

СПОРТ 20.11.2021, 21:16
Теглар: карате
Ўзбек ўғлони карате WKF бўйича жаҳон чемпиони!

БААнинг Дубай шаҳрида карате WКФ бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди. Ушбу жаҳон чемпионатига Ўткам Бекпўлатов бошчилигида 15 нафар каратечимиз жўнаб кетишган эди.

Ҳозиргина эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифасида финал жанги ўтказилди. Унда карате WКФ бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев АҚШ вакили Томас Скотт устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий ОЛТИН МЕДАЛни тақдим этди.

Айни дақиқаларда жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи жанглари давом этмоқда ва ҳозирда вакилларимиз яна 4та бронза медалини қўлга киритиш имкониятига эгалар.

Эслатиб ўтамиз, карате WКФ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23-ноябр куни тунда юртимизга қайтиб келишади.

Шарҳлар

Ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалига йўл олди

16.11.2021, 22:01

БААнинг Дубай шаҳрида карате бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.Ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1