АсосийJamiyat

Фарғонада ярим тунда аёлнинг хонадонидан ўғирлик қилган шахс қўлга олинди

'Фарғонада ярим тунда аёлнинг хонадонидан ўғирлик қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Қувасой шаҳрида  4 октябр куни фуқаро Боғбон МФЙ ҳудудида яшовчи Р.К исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 3 октябр кунидан 4 октябр кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб ётоқхонасидаги шкаф ва сандиқ устидаги кўрпа-тўшаклари орасидан 11.200.000 сўмлик турли хилдаги тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар