АсосийJamiyat

Ургутда бир нечта оила бола пулини "еб" юрган "Халқ банки" ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди

'Ургутда бир нечта оила бола пулини "еб" юрган "Халқ банки" ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди'ning rasmi

Интернет сайтида “Халқнинг ҳақидан қўрқмайдиган Халқ банки: Ургутда бир нечта оила бола пули “олаётгани”ни билмаган”, деган сарлавҳа остида ведиолавҳали мақола эълон қилинган.  

Унда "Халқ банки"нинг Ургут филиалида айрим фуқаролар номига нафақа учун пластик карталар очилгани, аммо бундан шу фуқароларнинг ўзлари бехабар бўлгани ва картага тушган пуллар банк ходимлари томонидан ишлатиб юборилгани ҳақида сўз борган.

Мақолада келтирилган маълумотлар бўйича банк бошқарувининг топшириғига биноан ўрганиш олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлган:  

" - Халқ банкининг Ички назорат ва Ички аудит хизмати ходимлари томонидан 2020 йил декабрь ойида ўтказилган текширув давомида банкнинг Ургут филиали банк карталари сектори бош мутахассиси У.Азимов ҳамда Пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш бўлими сайёр касса бухгалтер назоратчиси Ю.Ходиевлар томонидан фуқароларнинг банк карталаридаги маблағларини  ўзлаштириб юборганлик ҳолатлари аниқланган ва ҳукукни муҳофаза қилувчи органларга ҳужжат тақдим қилинган. Ушбу ҳолат буйича собиқ ходимларга нисбатан ЖК 169-моддаси 3-қисми “b” банди билан жиноят иши қўзғатилиб  айблов эълон қилинган.

Мақолада келтирилган, Ургут тумани “Қорабулоқ” маҳалласи Илонли қишлоғида яшовчи фуқаролар Назарова Ирода, Тиллаева Дилшода ҳамда “Юқори Тегана” маҳалласида яшовчи Рахмонова Озодаларга тайинланган 2 ёшгача болалик нафақа пуллари ўзларининг номига очилган банк карталарига ўтказиб берилган. Банкнинг собиқ ходимлари У.Азимов  ҳамда Ю.Ходиевлар ушбу фуқароларнинг имзоларини сохталаштириб банк карталаридаги маблағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.

Юқорида номлари келтирилган фуқароларга нафақа пуллари 2021 йилнинг 17 ноябрь куни тўлиқ етказилди", - дейилади банк баёнотида.

Ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлар ҳамда маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар