2021-йилнинг 22-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюради.
Учрашувда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ЙИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши, ўзаро муносабатлар истиқболлари ҳамда минтақалараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. Учрашув кун тартибига халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари ҳам киритилган.