АсосийJamiyat

БААда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг юбилейида “Toshkent-2025” лойиҳаси эътибор қозонди

'БААда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг юбилейида “Toshkent-2025” лойиҳаси эътибор қозонди'ning rasmi

Кеча БААнинг Дубай шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) юбилей 40-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда ташкилот вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби, "Тошкент-2025" дирекцияси директори Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раисининг ўринбосари Азизжон Камилов иштирок этишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

 Кун тартибига мувофиқ, маърузачилар яқин вақт ичида қитъамизда кутилаётган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик бўйича ўз тақдимотларини намойиш этишган.

 Улар орасида делегациямизнинг "Тошкент-2025" ИВ ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича тайёрлаган тақдимот ва ролик кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Боиси, Тошкент мезбонлигида ўтадиган ушбу спорт байрами дастурига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ спорт турлари киритилиши режалаштирилган. Бу борада Ойбек Касимов ўз тақдимотида қитъадошларимизга батафсил маълумот берди. Жумладан, тақдимотдан аввал Ўзбекистон ҳақида умумий маълумотлар, унинг спортдаги қудратини ўзида мужассам қилган махсус ролик намойиш этилган.

Шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида ўтадиган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ва бошқа комплекс мусобақаларнинг ташкилий қўмиталари ҳам йиғилганларни ўз тақдимотлари билан таништиришган. 

    Бошқа янгиликлар