АсосийJamiyat

Наманганда аёл 5 ойлик қизчасини 7 миллион сўмга сотмоқчи бўлди

'Наманганда аёл 5 ойлик қизчасини 7 миллион сўмга сотмоқчи бўлди'ning rasmi

Кимлардир фарзандга зор, йиллар давомида уни дунёга келишини интиыиб кутади. Бироқ мана шу меҳрга зорлик қадрини билмаган айримлар эса ўз зурриёдини арзимас пулларга баҳолаши ачинарли ҳол. Наманганда ана шундай ҳолат юз берди. Аёл 5 ойлик қизчасиини пулламоқчи бўлди.

 Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси Улуғбек Ҳайиталиев ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

"Мазкур йил 8 ноябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ички ишлар идорасига   ариза билан мурожаат қилиб, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл 5 ойлик қизчасини 7.000.000 сўмга сотмоқчилигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.    

Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИ Бошкармаси ва туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида аёл ўз қизини яшаш уйи олдида аризачига 7.000.000 сўмга сотишга келишиб, 3 млн сўм ва 100 АҚШ долларини олаётган вақтида ҳолислар гувоҳлигида қўлга олинди",-дейди у.

Балки улар важларида келтирилаётган моддият ва қийинчиликлар сабаб бу ишга қўл ургандирлар, аммо ҳаёт қийинчиликлари ва моддий етишмовчиликлар ҳеч қачон ўз фарзандини бошқа шахсга пуллашига сабаб бўла олмайди.

                                                                                         Умида Қўшоқова

    Бошқа янгиликлар