АсосийJamiyat

Наманган “Иссиқлик манбаи” корхонасининг 23 нафар ходими иш ҳақи ундириб берилди

'Наманган “Иссиқлик манбаи” корхонасининг 23 нафар ходими иш ҳақи ундириб берилди'ning rasmi

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган вилоятидаги “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат унитар корхонасининг 23 нафар ходимларининг иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлигидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида 2021 йил 1 октябр ҳолатига Наманган вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш ДУКда ишловчи 23 нафар ходимларининг иш ҳақларидан жами 197 474 068 сўм ҳақдорлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сон қарорининг 3-бандида мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатилган.

Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритилиб, ҳодимларга тўланиши лозим бўлган жами 197 474 068 сўм ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақларини ундириш тўғрисида суднинг процессуал ҳужжатлари қабул қилиниши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар