АсосийJamiyat

Қашқадарёда ходимларига иш ҳақи бермаган МЧЖ устидан ўрганиш олиб борилди

'Қашқадарёда ходимларига иш ҳақи бермаган МЧЖ устидан ўрганиш олиб борилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқдаги “МУБОРАК-ЭКО ХАЁТ” МЧЖ томонидан ходимларга ойлик иш ҳақи берилмаганлиги баён қилинган хабар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Унга кўра, “МУБОРАК-ЭКО ХАЁТ” МЧЖ томонидан фуқаро Т.Шомирзаев ва жамиятнинг 171-нафар ишчи ва хизматчиларининг 2021 йил август ойи иш хақлари тўлиқ, сентябр ойи иш хақидан 55 фоиз миқдоридаги иш хақлари жорий йилнинг 28 октябр куни тўлаб берилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, жамият томонидан фуқаро Т.Шомирзаевнинг 2021 йил сентябр ойи иш хақининг 45 фоизи ва октябр ойи иш хақи жами 1 711 386 сўм ҳамда жамиятнинг 171 нафар ишчи ва хизматчиларининг 222 275 857 сўм миқдоридаги иш хақлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-161 -моддалари талабига кўра тўлаб берилмаганлиги сабабли, мазкур иш ҳақларини ундириш масаласида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан томонидан фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво аризаси киритди.

    Бошқа янгиликлар