Миробод ва Яшнобод туманлари чегарасидаги “Кичик халқа автомобил йўли” кўчасида кўприк қурилиши муносабати билан вақтинчалик кесиб қўйилган халқаловчи ер ости ўрта босимли Д - 530 мм газ қувурини қайта улаш ишлари режалаштирилган.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, шу сабабли 4 та туманнинг айрим жойларида газ таъминоти тўхтатилади. Жумладан, 2021 йил 22 ноябр куни соат 10:00 дан 18:00 гача Миробод тумани “Нукус” 1 - тор кўчаси 1 -2 - 6 - 7 - 9 - 10 - 11 - 13 - 14 - 15 - уйлардаги 130 та хонадонларда, “Қўшкўприк” кўчасида 28 та хонадонда, “Фарғона йўли” кўчасидаги 15 та ерли хонадонлар ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Шарапова”, “Темирйўлнон”, “Шимолий вокзал” қозонхонаси, “Зехинур” ресторани, “Меҳригиё” МЧЖ, А.Қодирий кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида, “Ҳамал” кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида, Яшнобод туманидаги “Товарний двор” 13 А, “Энергомонтаж”, “Лак cолор синтез”, “Болалар театри”, Фарғона Йўли кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани “Жунариқ кўчасида жойлашган паст босим Д - 76 мм газ қувурини таъмирлаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Сергелитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йил 22 ноябр куни соат 10:00 дан 18:00 гача “Жунариқ” маҳалласидаги 93 та ерли хонадонлар ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Янгиҳаёт тумани “Янги - Умид” маҳалласида жойлашган ўрта босим газ қувурини таъмирлаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йил 22 ноябр куни соат 11:00 дан 18:00 гача “Сергели” 5 - мавзедаги 35 та кўп қаватли уйлардаги 2240 та хонадонлар ҳамда 6 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.






