АсосийJamiyat

Сурхондарёлик телефон ўғриси қўлга олинди

'Сурхондарёлик телефон ўғриси қўлга олинди'ning rasmi

29-октябрь куни, Сариосиё тумани “Келажак сари” маҳалласида яшовчи, Р.Сабоҳат (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 20:30 ларда, Термиз шаҳридаги автомобилларни ювиш шохобчаси ёнида, 2.000.000 (икки миллион) сўмлик "RedMi-7" русумли телефони номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилганлигини билдирган.  

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангор туманида яшовчи, С.Сарвар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан 4-ноябр куни С.Сарварга нисбатан  Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар