Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қишда Европада коронавируснинг хавфли томонлари ортишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ташкилот хабар беришича, қишда Европада камида 500 минг киши ушбу касаллик туфайли ҳалок бўлиши мумкин.
“Агар Европа иттифоқи пандемияга қарши чекловларни кучайтирмаса, тахминларимиз тўғри бўлиб чиқиши мумкин”, - деди ЖССТ вакили Ханс Клюге.
Касаллик ортиши туфайли Австрия, Венгрия, Дания ва Германияда чекловлар кучайтирилмоқда. Аввалроқ Европа коронавируснинг эпицентрига айлангани борасида маълумотлар пайдо бўлди.