Ижтимоий тармоқларга тарқалган Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларининг бирига ўқувчи томонидан иситиш воситаси олиб келинаётганлиги тасвирланган фотосуратлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан баёнот берган вилоят халқ бошқармасига кўра, хабарларда келтирилган фототасвирда Улуғнор туманидаги 21-мактаб кириш қисми тасвирланган. Ушбу мактаб 2018-йил “Обод маҳалла давлат дастури” асосида тўла таъмирланиб, ўқув бинолари замонавий кўринишга келтирилган.
Шунигдек, мактабда 4 та (3 та Пиролиз, 1 та АКС-50 русумдаги) иситиш қозонлари ўрнатилган бўлиб, куз-қиш мавсуми кириб келиши билан (2021-йил 15-ноябрь санасидан) ўқув бинолари стандарт ҳароратда иситилиб келинмоқда.
Шу сабаб ушбу таълим муассасасида ўқувчилар томонидан олиб келинадиган иситиш воситаларига умуман зарурат йўқлиги маълум қилинган.
Вилоятдаги мактабларнинг куз-қиш ҳолатлари бўйича мурожаатлар мавжуд бўлса вилоят халқ таълими бошқармаси қошидаги +998 91 176-31-00, +998 99 176-17-771 ишонч телефонига ёки @talim_inspektori_bot дастурига мурожаат қилиш сўралган.






