“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, Янгиҳаёт тумани “Ибрат” маҳалласи ҳудудида жойлашган ўрта босим газ тақсимлаш пункитини таъмирлаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 - йил 24 - ноябр куни соат 11:00 дан 18:00 гача "Олчазор", "Бирлик", "Сергели 11", "Лутфикор" кўчаларидаги 320 та ерли хонадонлар ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шайхонтоҳур тумани, “Ипакчи” маҳалласи ҳудудидаги табиий газ истеъмолчиларининг газ босимини яхшилаш мақсадида ўрнатилган қўшимча газ тақсимлаш пункитини газ тармоғига улаш ишлари “Шайхонтоҳуртумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 - йил 24 - ноябр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар "Нуробод" кўчасидаги 43 та хонадонларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.






