АсосийJamiyat

Олтиариқ туманидаги маҳалла биносида ёнғин содир бўлди

'Олтиариқ туманидаги маҳалла биносида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ Матбуот  хизмати хабар қилди

Маълум қилинишича, бугун, 24 ноябрь куни соат 10:39 да Олтиариқ тумани «Буғдойчи» МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 90-уйда жойлашган Оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими маъмурий биносининг 10 кв.м майдонда ички қисми ёнган.

Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига 10:46 да етиб бориб, 10:48 да ёнғин ўраб олиниб, 10:53 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 200 кв.м. майдони сақлаб қолинган.  

Ёнғиннинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар