АсосийDunyo

Самарада Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши режалаштирилмоқда

'Самарада Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон ҳукумати Амир Темурнинг ғалабали жангларидан бири шарафига Самара вилоятидаги Кондурча дарёси яқинида унинг ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси “Тарихдаги ҳарбий юришларни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Амир Темур вa унинг аскарлари тасвирланган композицион ёдгорликни ўрнатиш бўйича кўрик-танлов ўтказиш таклиф қилинган.

Қарор лойиҳаси lex.uz сайтида ҳам эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, танлов якунлари бўйича Ўзбекистон вa Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда ёдгорлик ўрнатиш бўйича меморандум имзоланиши кутилмоқда.

Лойиҳани 2023 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар