АсосийJamiyat

Сергелида “Матиз” ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

'Сергелида “Матиз” ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди'ning rasmi

2021 йил 24-ноябр куни тахминан соат 00:40 да Сергели тумани Тошкент халқа автомобил йўлида “Матиз” автомобилини ишончнома асосида бошқарган 1998 йилда туғилган Д.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

ЙТҲ натижасида пиёда – 1982 йилда туғилган К.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар