Ушбу мавсум "темирйўлчилар"ни бошқарган Микаел Секейра "Локомотив" ПФК билан ўзаро келишган ҳолда жамоани тарк этди.
Португалиялик мутахассис бугун тунда ўз юртига учиб кетади. Ушбу мавсум жамоамизни бошқарган Микаел Секейра ватанига кетиш олдидан жамоа аъзоларини бир жойга йиғиб, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда футболчиларга миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида клубимиз раҳбарияти ҳам португалиялик мураббий шаънига илиқ фикрлар айтиб, якунига етаётган мавсум учун ташаккур изҳор қилди. "Локомотив" ПФК Микаел Секейрага ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.