АсосийJamiyat

Биржада баъзи бензин нархлари 20 фоизга арзонлашди

'Биржада баъзи бензин нархлари 20 фоизга арзонлашди'ning rasmi

 Антимонополия қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 24 ноябрида биржа савдоларига жами 5397,4 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 5208 тн ёки 96 фоизи сотилган. 

Натижада, 24 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 8 098 минг сўмгача пасайиб ёки 15 ноябрга нисбатан 20 фоизга арзонлашган.

 Таъкидланишича, кичик 1 тн лотлар савдосида Бухоро НҚИЗ томонидан маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган бензининг ўртача сотиш нархи 6753 минг сўмгача пасайган ёки 16 ноябрга нисбатан 31 фоизга арзонлашган, "Саноат энергетика гуруҳи" MЧЖ ҚК маҳсулоти бўйича пасайиш 22 фоизни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар