АсосийJamiyat

Бектемир туманида юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар йўқ

'Бектемир туманида юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар йўқ'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бектемир туманида юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг️ дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил 25 ноябрь куни соат 07:30 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудидан ўтган "Сергели-Бўстонлиқ" автомобиль йўлининг 18-километрида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Т. "Камаз" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб кескин тормоз бериши оқибатида, юкхонада бўлган бетон устунлар жойидан олдинга силжиб, автомобилнинг кабина қисмига зарар етказган.  

Натижада, ҳайдовчи О.Т. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда ҳайдовчи ҳодиса жойида, аҳволи яхши.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

️"Барча ҳайдовчилардан юк ортганда тўғри жойлашувига, мустаҳкамланганлигига, хавфсиз ортилганлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз",–дейилад хабар сўнггида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар