АсосийJamiyat

Самарқандда автомобилни жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахснинг “нияти” амалга ошмади

'Самарқандда автомобилни жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахснинг “нияти” амалга ошмади'ning rasmi

25 ноябрь куни Самарқанд шаҳри, Бўстонсарой кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан "Lacetti" русумли автомобиль ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатилган. Ҳайдовчи, автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, шундан сўнг, ҳайдовчи автомобилни жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилган. Ходим унга пора бериш жиноят эканлигини бир неча маротаба тушунтирсада, ҳайдовчи кечроқ келишини айтиб кетган.

Ҳолат юзасидан ходим вилоят ИИБ бошлиғига билдирги билан мурожаат қилган.

Мазкур билдиргига асосан ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бўлими ва Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни ЙПХ ходимига берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар