АсосийJinoyat

Пискентда ер майдони сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

'Пискентда ер майдони  сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтеазилди.

Унда, фуқаро С.Г. фуқаро Т.нинг отаси ЯТТ Б.га сабзавотчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган 60 сотих ер майдонини сотиш ва ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига олдиндан келишилган 12 000 АҚШ долларидан 3 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар