Айни дақиқаларда АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда аҳолининг 65,1 фоизи (22,3 млн) марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 34,9 фоизи (11,9 млн) муқобил ичимлик сув манбаларидан фойдаланиб келинмоқда.
Шунингдек, жорий йил 10 ойлигида ичимлик сув тармоқларида содир бўлган 91,2 минг авария ва носозлик ҳудудий бригадалар томонидан бартараф этилган.
25 ноябрь ҳолатига кўра, бюджетдан ажратилган 2 430,8 млрд. сўм ҳисобидан 5 676 км ичимлик ва 302,3 км оқова сув тармоқлари қурилди, 415 та объект фойдаланишга топширилган.
Бундан ташқари ичимлик суви сифатини доимий равишда назорат қилиш ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 47 тн суюқ хлор, 32тн гипохлорид натрий ва 21,2тн гипохлорид кальций заҳираси яратилган.