Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбарлигига қайта сайланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган конгрессда Усмонов номзоди қайта сайланди. Аввалроқ унинг номзоди илгари сурилган эди. Бу Конгресс ўтган йил Москвада ўтказилиши белгилаганди. Бироқ пандемия туфайли бу маросим номаълум муддатга қолдирилганди.
Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008 йилдан буён ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келмоқда. У 2012 ва 2016 йилларда қайта сайланган. Шунингдек, 2005 йилдан 2009 йилгача Европа қиличбозлик конфедерациясини бошқарган.