АсосийJamiyat

Авиаюкларни ташишни электрон расмийлаштириш платформаси “е- Freight” халқаро стандарти жорий этилади

'Авиаюкларни ташишни электрон расмийлаштириш платформаси “е- Freight” халқаро стандарти жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти иштирокида  “е- Freight”  юк ташувларини электрон расмийлаштириш ахборот платформасини жорий этиш ва электрон ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда “ягона дарча” режимида назорат-текширув функцияларини амалга ошириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистонда авиаюкларни ташиш соҳасида электрон ҳужжат айланмасига ўтишга ҳозирлик кўрилмоқда. Қатор вазирлик ва идоралар вакиллари учун халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган ушбу семинар мазкур жараённи амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”нинг биринчи босқичи бўлди.  

“Ўзбекистонга ҳар куни юзлаб тонна турли хил юклар етказиб берилади.  Юклар билан бирга тонналаб ҳужжатлар ҳам келиб тушади.  Бир товар учун ўртача 20 га яқин турли рухсатномалар расмийлаштирилади.  Электрон ҳужжат айланмасига ўтиш нафақат миллионлаб дарахтларни сақлаб қолиш,  балки товарларни етказиб бериш жараёнини соддалаштириш ва тартиб-таомилларни имкон қадар шаффоф қилиш имконини беради.  е- Freight – бу ИАТА томонидан тавсия этилган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида қабул қилинган халқаро стандарт.  Мазкур платформанинг Ўзбекистонда жорий этилиши хорижий логистика  компаниялари ва авиаташувчилар учун аэропортларимиз рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини сезиларли даражада оширади”,  — дейди “Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раиси Раъно Джураева.  

Семинар доирасида экспертлар е- Freight стандартини жорий этиш бўйича халқаро тажриба ва натижалар,  давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида назорат-текширув функцияларини амалга ошириш технологиясини ўзгартириш борасида талаблар,  шунингдек авиаташувларга оид электрон ҳужжатларни расмийлаштириш ва юритиш амалиёти ҳақида сўз юритдилар.

 

    Бошқа янгиликлар